Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир . Изоҳ: Оятал курсийнинг буюклиги ҳақида имом Бухорийнинг саҳиҳларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ажойиб бир ҳадисни айтиб ўтамиз. У зот айтадиларки: Бир кеча Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени закотдан йиғилган молга қўриқчи қилиб тайинладилар. Бир вақт кечаси бир одам келиб таомдан ўғирлай бошлади. Мен дарҳол уни ушлаб олдим. У мени қўйиб юборгин қайта бу ишга қўл урмайман! -деди. Шу ҳол эртаси тунда ҳам яна такрор бўлди. Учинчи тун ҳам шу аҳвол рўй берган эди. Мен унга сен қандай одамсан берган ваъдангда турасанми? дедим. Шунда у айтдики: Мен сенга бир нечта калималарни ўргатиб қўяйки улар сенга ёрдам беради-дедида сўнг айтдики: Агар тўшагингга ётсанг оятал курсийни аввалидан охиригача ўқигин! Шунда сен учун Оллоҳ тарафидан бир ҳимоячи бўлгай ва тонг оттиргунингча шайтон ҳам сенга кела олмайди. Абу Ҳурайра уни қўйиб юборади. Сўнг тонг оттириб Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб қиссани айтиб беради. Пайғамбар алайҳиссалом ўзи ўта кетган ёлғончи бўлса ҳам сенга рост гапирибди! –дедилар . Уни кимлигини сўрашганда у шайтон деб жавоб қилган эканлар. Кейин эса қул ҳувваллоҳу аҳад , қул ъаузу биробилфалақ билан қул ъаузу бироббиннас сураларини уч мартадан ўқийди.
(Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир». Изоҳ: Бу сура Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўминларга Оллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишиб, Оллоҳнинг таъриф-тавсифини қилиб беришни сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгандир. Пайғамбар алайҳиссалом бу суранинг буюклигидан қуръоннинг учдан бирига тенг келишини муборак ҳадисларида баён қилганлар. Саҳобалардан бири ҳар намозида шу сурани зам қилиб ўқийверар экан. Саҳобалар бунинг ишидан таажжубланиб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрангларчи нима учун ихлос сурасини кўп ўқиркан? -дедилар. Кейин саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганда, мен бу сурани яхши кўраман! -дейди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга унга айтиб қўйинглар! Оллоҳ таоло ҳам уни яхши кўради! -дедилар. (Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман». (Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон¬ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман». Изоҳ: Бу икки сурани муаввазатайни яъни икки паноҳ сўралгувчи сура ҳам деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломга мушриклар тарафидан сеҳр қилиниб, унинг таъсиридан олти ойгача у зотга баъзи қилган ишлари қилмагандек, қилмаганлари эса қилгандек туюлар эди. Кейин Оллоҳ таоло у зотга ҳамда у зотга эргашган барча мўъминларга мана шундай жоду-сеҳр балоларидан паноҳ бўлгувчи бу икки сурани нозил қилди. Албатта бу икки сурани ихлос билан ўқиган киши Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиши муқаррардир. Кейин эса қуйидаги дуоларни айта бошлайди:
Тонг оттирдик ва Оллоҳнинг бутун мулки ҳам тонг оттирди. – агар кеч киритса кечга кирдик дейди- Ҳамма ҳамдлар Оллоҳга бўлсин! ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Барча мулк ва ҳамдлар уникидир ва У ҳамма нарсага қодир зотдир. Эй Илоҳим! мен сендан бу кундаги ва бу кундан кейинги кунларда ҳам яхшиликни сўрайман. Бу кун ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликдан сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим! менга дангасачиликдан, ёмон кексайишдан ўзинг паноҳ бер! Эй Раббим! мени дўзах ва қабр азобидан ўзинг асрагин . Изоҳ: Албатта тонгга етганимиз учун Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Кечга етсак ҳам Парвардигорнинг ўзига шукрлар бўлсин! Чунки бунга етказиш фақатгина унинг қўлидадир. Бу дуолар бизларга бизларни ким эканлигимизни ва Оллоҳ таолони нақадар буюк зот эканлигини ўргатади. Уламолар айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нима нарсадан паноҳ тиласалар, албатта ўша нарса ёмон эканлиги маълум бўлади. Чунки у зот яхши нарсадан паноҳ тиламайдилар, балки уни зиёда қилинишини Оллоҳ таолодан сўрайдилар. Дангасачилик нафақат дунёвий ишларда зараргина бўлиб қолмай, балки охиратда ҳам надомату пушаймонлик келтириши аниқдир. Чунки киши дангасалик қилиб кўп тоату ибодатлардан ўзини маҳрум этади. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларига таълим ва сабоқ мақсадида бундай номақбул амалдан Оллоҳ паноҳ беришини тиладилар. Шунингдек, ёмон кексайишдан ҳам Оллоҳ ўзи асрашини тиламоқ зарур. Чунки киши бу аҳволга тушиб қолиши туфайли кўп ибодатлардан маҳрум бўлади ёки тўла-тўкис адо эта олмайди. Балки ўзининг ишларида ҳам бировларга юк бўлиб қолади .
Эй Илоҳим! сенинг мададинг ила, тонг оттирдик, кеч киритдик ва сенинг мададинг ила яшаймиз ва ўламиз. Қайта тирилиш ҳам фақатгина сенгадир . Изоҳ: Туҳфазул-аҳфазий китобида бу ҳадисни шундай шарҳланади: Сенинг ҳифзи-ҳимоятинг ила ёки сенинг неъматларингга чулғаниб ёки сенинг зикринг билан машғул бўлиб ёки сенинг номинг ила ёки тавфиқинг остида ёки сенинг қудратинг ила ҳаракатланиб ёки ироданг ила қўзғалиб тонг оттирдик. Сен ўзинг тирилтирасан ва ўлдирасан яъни бу ҳолат бизларда давом этаверади. Қайта тирилтириш фақат сенгадир сендан ўзгага эмас. Агар кеч киритса сенгадир қисматимиз-ишларимизнинг оқибати! -дейди .
Маъноси: Эй Илоҳим! сен Раббимсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен мени яратдинг, мен сенинг бандангман. Сенинг аҳд-паймонинг ва ваъдангда қодир бўлганимча тураман. Қилиб қўйган ишларимнинг ёмонлигидан сендан паноҳ сўрайман, менга берган неъматларингни, ҳамда гуноҳларимни эътироф қиламан. Мени афв этгин, зеро гуноҳларни ёлғиз ўзинггина мағфират этасан . Изоҳ: Бу дуо Саййиди-алъистиғфор яъни истиғфорларнинг хожаси -деб аталади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари шундай номладилар. Уламолар айтадиларки: Саййид лафзини олиб кўрсак у раис, бошлиқ ҳар бир иш унинг қўлида бўлган раҳбарга айтилар экан. Дуо ҳам маъноларга бой бўлганлиги учун саййиди-алъистиғфор деб аталган бўлса керак . Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуонинг фазилати ҳақида шундай марҳамат қиладилар: Кимики бу дуони маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кундузи ўқиган бўлса, кейин кеч киритмай туриб дунёдан кўз юмадиган бўлса у жаннатдадир. Шунингдек кимики бу дуони дуо ўз ичига олган маъно ва мазмунларига иймон келтирган ҳолда кечаси ўқиган бўлса, кейин тонг оттирмасдан аввал вафот қилса у жаннатдадир . Имоми Нававий дуолар тўплами бўлган Ал-азкор деб номлаган китобларида бу дуони саййиди-алъистиғфор бўлсада китобнинг охирида зикр қиладилар. Сабаб нима? Сабаби шуки, мендай заиф гуноҳкор бандани Илоҳийм раҳм айласа эди деб дуоларнинг охирида зикр этадиларки, худди китобни битиб тугатгандан кейин дуо қилиб истиғфор айтган бандадек.
Бу дуони тўрт марта ўқилади. Маъноси: Парвардигоро! Мен тонг оттирдим. Мен сени ва аршингни кўтариб тургувчи –фаришталар ва ҳамма малоикаларингни ҳамда жамики махлуқотларингни гувоҳ қилиб айтаманки, сен ўзинг Оллоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир, ёлғиздирсан, шеригинг йўқ! Ва Муҳаммад сенинг қулинг ва росулингдир . Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики бу дуони бир марта ўқиса жасадининг тўртдан бир қисми дўзахдан озод қилинади. Икки марта ўқиса жасадининг ярми, уч марта ўқиса тўртдан уч қисми, тўрт марта ўқиса бутун жасади дўзахдан омонда бўлади! –деб марҳамат қилган эканлар.
Маъноси: Эрта тонгда менга, ёки бирор банданга насиб бўлган неъмат фақат ўзингдандир, сенинг шеригинг йўқдир. Ҳамд-санолар ва шукрлар фақат Сенгагина бўлсин . Изоҳ: Бошқа ривоятда шу ҳадиснинг давомида кимики бу дуони тонгда айтар экан, ўша куннинг шукрини адо этган бўлур. Кимики бу дуони кечга кирганда ўқир экан, у шу кечанинг шукрини адо қилган бўлур! –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган эканлар. Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дейдилар: Қайсики бандага Оллоҳ таоло бирор неъматни инъом қилган бўлса, банда бу неъматни Оллоҳ тарафидан деб билиб тан олса, шукр қилишидан аввал шукр қилганлар қаторига қўшиб қўяр экан. қайсики банда бир гуноҳ қилиб, қилган гуноҳига пушаймон бўлса, истиғфор сўрашидан аввал уни мағфират қилар экан .
Бу дуони эса уч бор такрор қилинади. Маъноси: Эй Илоҳим! баданимни саломат қил! Қулоғим ва кўзимга ҳам офият бергин! Ибодатга фақат ўзинг ҳақлидирсан! Илоҳим! Менга куфр ва камбағалликдан паноҳ бер! Ва мени, қабр азобидан ҳам ўзинг асра! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ . Изоҳ: Мушкотул-Масобиҳнинг шарҳи бўлмиш Мирқотул-Мафотиҳда бу ҳадисга шундай шарҳ қилинади: Эй Илоҳим! Баданимни турли-туман алам ва касалликлардан асрагин! - деб бўлгач, кўз ва қулоқни асрашини сўрайди, гарчи бу икки аъзо бадан деган номнинг ичига дохил бўлсада, бу икки аъзонинг вазифаси жуда улкандир. Қулоқ Оллоҳ тарафидан Росулларга нозил қилинган оятларни эшитади. Кўз эса Оллоҳнинг яккаю-ягона эканлигига далолат қилгувчи оятларнинг шоҳиди бўлади ҳамда қуръон оятларини кўради ва идрок қилади. Демак бу икки аъзо нақлий ва ақлий далилларни фаҳмловчи аъзо экан. Бу икки аъзонинг қадри нақадар олийдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда эй Илоҳим! Қулоқларимиздан ва кўзларимиздан бизларни фойдалантиргин! Ва куч-қудратимиздан ҳам бутун умримизнинг охиригача фойдалантиргин! –деб дуо қилар эдилар. Куфрдан паноҳ сўралганда куфрнинг ҳар тури, исломдан чиқариб юборувчи катта куфр, ҳамда неъматларга шукр қилмаслик - яъни ношукрлик ҳам кўзда тутилмоқда. Камбағаллик ҳам ана шундай куфрга олиб боргувчи ҳоллардан бўлганлигидан, ундан куфр билан бир ўринда паноҳ тиланмоқда. Пайғамбар алайҳиссаломдан камбағалликка чалиниб қолишдан паноҳ сўраганликлари ҳақида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Бу камбағалликдан мурод, ҳеч вақоси қолмаган кишидир. Аммо оз-моз нарсаси бўлиб у ҳожатига етиб - етмайдиган бўлса, бу юқорида зикри ўтган камбағал бўлмайди. Балки бу мискин бўлиб, бу ҳолдан Пайғамбар алайҳиссалом паноҳ сўраган эмаслар. Дуонинг охирида Оллоҳни яккаю ягона илоҳ эканлигини қайд қилинишининг сири - бу дуода зикри ўтган тилакларни фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзи бажо қилади, яъни бу нарсаларни Парвардигордан бошқасидан сўралмас! - демакдир.
Бу дуо етти марта ўқилади. Маъноси: Оллоҳ менга кифоя қилгувчидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ! унга таваккал қилдим. Ва у буюк аршнинг Раббисидир . Изоҳ: Албатта шу дуони ихлос билан етти марта айтган кишини Оллоҳ таоло ҳар қандай офатлардан асрашини ифода этадиган бошқа ривоятлар ҳам мавжуддир. Бу дуони қайғу-ғам пайтларда ҳам зикр қилиш мумкин.
Маъноси: Парвардигоро! Мен сендан дунё ва охиратда менга тинчлик омонлик ва офият беришингни тилайман! Илоҳим! Мен сендан диним ва дунёимда, аҳл-оилам ва молимда омонлик, офият беришингни сўрайман. Илоҳим авратимни сатр қилгил! –яъни гуноҳларимни яширган ва халойиқлар ўртасида мени шарманда қилма!- қўрқувлардан мени омонда қил! Эй Илоҳим! мени олдимдан ҳам, орқамдан ҳам, ўнгимдан, чапимдан ва тепамдан ҳам ўзинг асра! Ва оёғим остидан менга суиқасд қилинишидан –яъни ер зилзиласи офатидан- улуғлигинг ила паноҳ тилайман . Изоҳ: Жомиул-Ҳикам китобида Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоиий раҳимаҳумуллоҳлар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони тонг оттирганда ҳам кеч киритганда асло тарк қилмас эканлар. Кимики ёшлигида қувватлик ва навқирон кезларида Оллоҳ таолонинг ҳад-ҳудудларини поймол қилмай уни асраган бўлса, кексалигида қувватсизлигида Оллоҳ таоло унинг кўз ва қулоқларини саломат қилиб куч ва қувватидан яхши фойдалантирар экан. Ривоят қилинишича Уламолардан бири юз ёшдан ўтганда ҳам жисмонан бақувват бўлади. Бир куни баланд жойдан сакраб юборади. Буни кўрганлар ўзингиз эҳтиёт қилмайсизми? -деб уни итоб қиладилар. Шунда у биз бу аъзоларни ёшликда гуноҳлардан сақлаган эдик. Эндиликда эса у аъзоларни Оллоҳ таоло бизларга сақлаб бермоқда! -дейди. Тамоман шу воқеани тескариси бўлиб содир бўлган бир ҳодисани ҳам ривоят қиладилар. Уламолардан бири бир мўйсафидни тиланчилик қилаётганини кўриб қолади. У жуда аянчли ҳолда бўлади. Шунда фозил киши бу тиланчи ёшлигида Оллоҳни унутганлигини ва шу жинояти туфайли Оллоҳ уни кексайганда унутганини -айтади. Оллоҳ таоло банданинг салоҳияти сабабли унинг зурриятларигача офиятни ато қилади. Каҳф сурасида у икковиларининг оталари солиҳ киши бўлган эди! -деб марҳамат қилади. Яъни оталари солиҳ киши бўлганлиги сабабли бу икковилари Оллоҳнинг ҳимоясида бўлдилар. Баъзи муфассирларнинг айтишларича бу ота еттинчи ота бўлган экан. Ибни Сийрин раҳимаҳуллоҳ тобиинлардан бўлган бу солиҳ инсон ўғилларига эй ўғилчам! сени ҳифзи ҳимоя қилиш мақсадида намозимни кўпайтираман! –деб сўнг сўзларига ҳужжат қилиб шу оятни ўқиган эканлар. Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ эса қайсики мўъмин вафот этар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг фарзандларини ва фарзандларининг фарзандларини ҳам ҳимоясига олгай! -деб марҳамат қилганлар. Ибн Мункадир айтадиларки: Оллоҳ таоло солиҳ банда туфайли унинг фарзандини, фарзандининг фарзандларини ва уларнинг яқинларини асраб келади. Улар ҳамиша Оллоҳнинг ҳифзи-ҳимоясида бўлиб келадилар. Ва қайсики банда Оллоҳнинг тоати билан машғул бўлса, Оллоҳ уни шу ҳолатда асрайди. Яъни тоату ибодатни ташламас экан, албатта у офату балолардан омонда ва фаровон ҳаётда бўлаверади.
Маъноси: Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки -унинг тузоғига тушиб қолишимдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман . Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида Туҳфатул-Аҳфазий китобида шундай марҳамат қилинади: Ғойб яъни бандалардан махфий бўлган ва уларга ошкор бўлган барча нарсани билгувчи ва еру осмонларни яратгувчиси йўқдан бор қилгувчиси! Нафсимнинг ёмонлигидан яъни нафснинг ичида яширилиб ётган ёмонликларни ошкор бўлишидан, васвас қилиб адаштиришидан, ширкка олиб боришидан ўзинг асра! Ва гуноҳлар қилиб ўзимга ўзим жабр қилишимдан ёки бошқа бирор мусулмонга азият беришимдан ёки уни ҳам мана шундай маъсиятларга қўл уришига сабаб бўлишимдан ўзинг сақла .
Бу дуони уч бор такрор қилинади. Маъноси: Исми ила еру осмонларда ҳеч нарса зарар бера олмайдиган Оллоҳнинг исми билан –яъни унинг исмини зикр этаман- ва У эшитгувчи ва билгувчи зотдир . Изоҳ: Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Ҳадиснинг давомида ровийларидан бири Абон ибн Усмон айтадиларки: Отамдан эшитганман айтган эдиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қайсики банда бу дуони ҳар кеча ва кундуз уч бор айтса ҳеч нарса унга зарар бера олмайди . Кунлардан бир куни бу ровий яъни Абон оғир касалликка чалиниб қоладилар. Бу ҳадисни эшитганлардан бири у кишига таажжубланиб қарайди. Шунда Абон унга қараб ҳа! қараб қолдинг? Ҳадиснинг саҳиҳлигида гап йўқ! чўчимагин! Лекин Оллоҳнинг қазои-қадари ила мен ушбу дуони ўша куни ўқишдан ғофил бўлиб қолиб, бу мусибат билан балоландим! –дейди. Ҳадис банда бу дуони кечаси бўлсин ё кундузи уч марта ўқиган бўлса, ҳар қандай зарардан омонда бўлишига далилдир .
Бу дуони ҳам уч бор такрор этилади. Маъноси: Оллоҳни Раббим, Исломни диним, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарим! -деб тан олдим . Изоҳ: Бошқа ривоятда келишича ушбу ҳадиснинг охирида: Кимда ким шундай деса ўтмиш гуноҳларидан покланади –деб Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Туҳфазул-Аҳфазий да Оллоҳни Раббим яъни барча махлуқотларни тарбия қилгувчи эканлигига, қазои-қадар ҳам унинг қўлида эканлигига ишонган ҳолда Уни Раббим деб тан оламан. Ва Оллоҳ юборган Муҳаммад алайҳиссаломга ва у кишига нозил қилган ҳар бир нарсага иймон келтираман. Ва Ислом аҳкомларининг барчасига ҳақ эканлигини тан олган ҳолда бўйинсинаман . Уламоларнинг яна бирлари бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Оллоҳни Раббим деб қаноат ҳосил қилдим, шунга кифояландим ва ундан бошқасини изламадим. Муҳаммад алайҳиссаломни эса Оллоҳнинг менга ва жамики мусулмонларга жўнатган Элчиси деб тан олдим. Исломни диним яъни ундан бошқа динни ихтиёр этмадим ва фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг динига мувофиқ бўлган йўлнигина ўзимга маслак тутдим ёки Исломдан ўзгасини дин деб тан олмадим .
Маъноси: Эй Мангу ҳаёт ва абадий тургувчи зот! раҳматингдан илтижо қиламан! Ҳамма ишларимни ўзинг ўнглагин! Ва кўз очиб юмиш муддатича ҳам –яъни бир лаҳза ҳам- мени ўзимга топшириб қўймагин .
Маъноси: Тонг оттирдик ва оламларнинг Раббиси бўлмиш Оллоҳнинг мулки ҳам тонгга етди. Парвардигоро! Мен сендан бу куннинг яхшилигини, фатҳу нусратини, нури, баракаси ва ҳидоятини тилайман! Ва бу кундаги ёмонликлардан ва ундан кейинги кунлардаги ёмонликлардан паноҳ беришингни сўрайман .
Маъноси: Ислом фитратида –яъни динида- ихлос калимасида –яъни калимаи шаҳодатда- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом динларида ва бобомиз Иброҳим алайҳиссалом, -зеро у зот чин мусулмон эдилар, мушриклардан бўлмаган эдилар- динларида бўлган ҳолда тонг оттирдик. Изоҳ: Уламолар айтадиларки: Бобомиз Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатлари тавҳиддир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг динлари эса Оллоҳ таоло тарафидан олиб келган сўз, амал ва эътиқоддир. Калиматул-ихлос эса шаҳодати ан-ла-илаҳа иллаллоҳдир. Ислом фитрати эса Оллоҳ бандаларининг қалбига жойлаб қўйган Раббиларига бўлган муҳаббат ва унга шерик келтирмай ибодат қилишларидир. Ҳамда унга ҳокисор бўлиб рағбату-раҳбат ила бўйинсунишларидир. Мана шу ҳақиқий тавҳиддир кимики бундан бош тортса, у энг тубан инсон бўлади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръонда шундай марҳамат қилади: Иброҳимнинг динидан фақат енгилтакларгина юз ўгирадилар. Ҳақиқатан дунёда уни танлаб олдик ва у Охиратда шубҳасиз солиҳ (яқинларимиздан)дир. 131. Эсланг: Парвардигори унга: «Бўйинсун!» — деганида: «Бутун оламлар эгасига бўйинсундим», деди. .
Бу зикрни юз марта айтилади. Маъноси: Оллоҳга тасбеҳ ва ҳамдлар бўлсин . Изоҳ: Абу Заръ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Абу Заръ айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам: Сенга Оллоҳга энг суюкли бўлган сўзни айтайми?-дедилар. Мен ҳа! ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! -дедим. Шунда у зот Оллоҳга энг суюкли сўз Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи –дедилар . Бошқа ривоятда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан Оллоҳга энг сукли сўз нима? -деб сўрашадилар. Шунда У зот Оллоҳ ўзининг малоикаларига ва бандаларига танлаб олган Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи дир! –Дедилар . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом кимики Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи ни юз марта айтса, ҳамма гуноҳлари кечирилади, гарчи гуноҳлари денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам . -деб марҳамат қиладилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: Кимики субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи деса унга жаннатда бир дарахт экилади . Имоми Бухорийнинг Саҳиҳ ларида эса Пайғамбар алайҳиссалом иккита калима бор тилларга енгил Раҳмонга маҳбуб тарозуда эса вазминдир. У икки калима субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи – субҳаналлоҳи алъазим дир . –деб марҳамат қиладилар.
Ушбу дуони эса ўн марта айтилади, чарчаб турган бўлса, бир марта айтиш билан кифояланиши ҳам мумкин. Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир . Изоҳ: Имоми Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Абу Аюб Ал-ансорийдан Ривоят қилинади у зот Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қиладилар, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Кимда ким бу дуони ўн марта ўқиса Исмоил алайҳиссаломнинг фарзанддидан ўнтасини қулликдан озод қилгандек бўлади . Яъна бир саҳиҳ ҳадисда келишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилган эканлар: Имом Насоийнинг ал-явм вал-лайла деб номлаган китобларида икки саҳобадан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: Кимики ушбу дуони ихлос билан қалбидан ўқиса, Оллоҳ таоло осмонни очади-да кейин шу дуони айтган бандага назар солади. Оллоҳ назар солган банданинг дуоси ижобат бўлиши аниқдир .
Бу дуони эса тонг оттирган маҳал юз марта айтади. Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир . Изоҳ: Имом Бухорийнинг Саҳиҳ тўплам ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Кимики бу дуони бир кунда юз марта айтса, унга ўнта қулни озод қилганни савобини берилади. Ва унга юзта ҳасана ёзилади, ва ундан юзта гуноҳ кечирилади ва шайтондан ўша куни омонда бўлади то кеч киритгунича. Бирон киши ундан афзал амал қилган бўлмайди магар бир киши шу дуони кўпроқ айтган бўлсагина афзал бўлади . Яъна Имоми Бухорий Убодату ибн Сомитдан ривоят қилишларича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: Кимики кечаси уйғониб кетиб ушбу дуони ўқиса: : لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ المُلكُ وَلَهُ الحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ، الحَمْدُ للهِ وَسُبْحَانَ الله ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَالله أَكْبَرُ ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِالله Сўнг Эй Илоҳим! гуноҳларимни мағфират қилгин! -деса ёки дуо қилса, унга ижобат бўлгай! Агар таҳорат олиб, кейин намоз ўқиса, намози ҳам қабул бўлгай .
Бу дуони уч марта айтилади. Маъноси: Оллоҳга, унинг махлуқотларининг саноғича, нафсининг ризолигича, аршининг вазнича ва калималарининг миқдорича ҳамду санолар бўлсин . Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим ва тўрта сунан соҳиблари ривоят қилган эканлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир куни онамиз Жувайрия бинти Ал-Ҳориснинг ҳузурларидан чиқиб кетадилар. Онамиз эса масжидда ўтириб қоладилар. Кейин Пайғамбар алайҳиссалом кун анча кўтарилгандан сўнг яна масжидга қайтиб келадилар. Қарасалар Жувайрия онамиз ҳали ҳам масжидда –зикр қилиб- ўтирган эканлар. Шунда у кишига қарата мен масжиддан чиқиб кетганимдан бери ўтирибсанми? –дедилар. Онамиз ҳа! –деб жавоб қилдим! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Мен тўрта калимани уч марта такрор қилдим, агар ўша калималарни сенинг ҳозиргача айтган зикринг билан тарозуда ўлчанса ўша мен айтган калималар оғир келади . -дедиларда сўнг ўша калималарни ўргатиб қўйдилар.
Бу дуо тонг вақтида айтилади. Маъноси: Илоҳим! мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва қабул бўладиган амал –қилишимни- сўрайман . Изоҳ: Бу ҳадис Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган онамиз ҳадиснинг давомида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳар бомдод намозидан сўнг ўқишларини ҳам таъкидлаб ўтганлар.
Ушбу дуони бир кунда юз маротаба ўқилади. Маъноси: Оллоҳга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан . Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисда ривоят қилинишича Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: Оллоҳга истиғфор айтинглар! Ва унга тавба қилинглар! Мен Оллоҳга бир кунда юз мартадан кўп тавба қиламан . Саҳобалар ҳам биз битта мажлиснинг ўзида Пайғамбар алайҳиссаломни етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қилганликларини ҳисобига етганмиз! -дейдилар. Маълумки бутун оламда ўзининг хожаси бўлган Оллоҳдан беҳожат бўлган биронта ҳам махлуқ йўқ! Худди Оллоҳ таоло билан бирор махлуқнинг ўртасида тоатдан бошқа ҳеч қандай алоқа бўлмаганидек. Кимики Оллоҳга бошқалардан кўра итоаткорроқ бўлар экан, албатта у Оллоҳнинг наздида бошқалардан кўра мукаррам, Оллоҳга алоқаси мустаҳкам ва Оллоҳга яқинроқдир. У фалончи ёки фалончининг фарзанди бўлишидан қатиий назар.
Бу дуони ўн марта ўқилади. Маъноси: Парвардигоро! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар ҳамда саломлар йўллагин . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўллашнинг фазилати ва унга бериладиган ажру савобларнинг кўплиги ҳақида аввалда сўзладик. Дуоларнинг сўнгида салавот ва салом айтиш дуоларнинг ижобат бўлишига катта таъсири бор албатта. Шунинг учун муаллиф ҳам салавот ва салом айтишни кундузги ва кечки зикрларнинг охирида келтирган бўлсалар керак.