Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, бизларга ҳамма ишларда истихора қилишни ўргатар эдилар, худди қуръондан бир сура ўргатгандек. Айтардиларки: Агар бировингизни бир иш ташвишга солиб қўйса, икки ракаат нафл намоз ўқисин! Сўнг айтсинки: Эй Илоҳим! Мен сендан илминг ила хайрни, қудратинг ила қувватни сўрайман. Ва буюк марҳатингдан беришингни тилайман. Зеро сен қодир зотсан, мен эса қодир эмасман. Сен билгувчидирсан, мен эса билмасман. Ва сен ҳамма ғайбни билгувчидирсан. Илоҳим! Агар бу иш –деб уни ташвишга солаётган ишни зикр қилади-да сўнг- мен учун, динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхшилик олиб келадиган бўлса, уни менга насиб этгин ва уни осон қилгин, сўнг унда мен учун баракани ато қил! Аммо бу иш, мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида –оқибати дейишнинг ўрнига– ёки ишимнинг аввали ва охирида ёмон бўлса, -деса ҳам бўлади- уни мендан узоқ қил, мени ҳам ундан йироқ қил! Ва менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни насиб эт! Сўнг мени ўша нарсага қаноатлантир . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, бизларга ҳамма ишларда истихора қилишни ўргатар эдилар, худди қуръондан бир сура ўргатгандек. Айтардиларки: Агар бировингизни бир иш ташвишга солиб қўйса, икки ракаат нафл намоз ўқисин! Сўнг айтсинки: Эй Илоҳим! Мен сендан илминг ила хайрни, қудратинг ила қувватни сўрайман. Ва буюк марҳатингдан беришингни тилайман. Зеро сен қодир зотсан, мен эса қодир эмасман. Сен билгувчидирсан, мен эса билмасман. Ва сен ҳамма ғайбни билгувчидирсан. Илоҳим! Агар бу иш –деб уни ташвишга солаётган ишни зикр қилади-да сўнг- мен учун, динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида яхшилик олиб келадиган бўлса, уни менга насиб этгин ва уни осон қилгин, сўнг унда мен учун баракани ато қил! Аммо бу иш, мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида –оқибати дейишнинг ўрнига– ёки ишимнинг аввали ва охирида ёмон бўлса, -деса ҳам бўлади- уни мендан узоқ қил, мени ҳам ундан йироқ қил! Ва менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни насиб эт! Сўнг мени ўша нарсага қаноатлантир . وماندم من استخار الخالق وشاور المخلوقين المؤمنين وتثبت في أمره فقد قال سبحانه Кимики яратгувчидан истихора-яхшилик талаб қилса, мўъминлардан маслаҳат олса ва ишида барқарор бўлса, пушаймон бўлмас, зеро Оллоҳ таоло маслаҳат билан иш тутишга чорлаб шундай марҳамат қилади : 159. (Эй Муҳаммад), Оллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Оллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга суянинг — таваккал қилинг! Албатта Оллоҳ Ўзига суяниб (иш қилгувчиларни) севади. Изоҳ: Саҳобаи киромлардан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом уларга ҳар бир нарсада яъни катта-ю кичик ишларда истихора қилишни ўргатар эканлар. Шунга кўра уламолар ҳар қандай катта-кичик ишларда Оллоҳ таолога икки ракаат истихора намози ўқиб юқорида зикри ўтган дуони ўқишни тавсия этадилар. Ҳатто киши назарига илмайдиган майда-чуйда ишларда ҳам Оллоҳга ёлвориб истихора қилиши лозим, чунки кўзларга арзимас кўринсада, унинг ортидан келадиган балолар катта бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида агар кавушингни ипи йўқолса ҳам, уни Оллоҳдан сўрагин! -деб марҳамат қилганлар.