Намоздан салом бергач ўқиладиган дуолар.

1

Гуноҳларимни кечиргин! -деб уч бор истиғфор айтилади. Сабаби шу намозда қилинган камчиликлар ҳамда ҳақиқий ибодат қила олинмаганлиги боис Оллоҳ таолодан мағфират тиланади. Сўнг ушбу дуони ўқилади: [اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت ياذا الجلال والإكرام] Маъноси: Парвардигоро! Сен саломдирсан ва сендандир салом ҳам. Эй улуғлик ва карам соҳиби! Сен мубораклидирсан .

2

Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Парвардигоро! Атоингни манъ қилгувчи, манъ қилганингни бергувчи йўқдир. Бойлик ва улуғлик эгасига фойда бера олмас. Улуғлик ҳам бойлик ҳам сендадир .

3

Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ, У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Ҳамма мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Куч-қувват ҳаммаси Оллоҳдадир. Ибодат қилинишга Оллоҳнинг ўзи лойиқдир. Биз фақат унинг ўзига ибодат қиламиз. Неъмат ва фазл ундандир. Чиройли санолар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Динни унга холис қиламиз, гарчи кофирлар ёмон кўрсалар ҳам . Изоҳ: Бу муборак ҳадисда мусулмон киши Оллоҳга чинакам ибодатга киришар экан, албатта у кофирлар тарафидан маломатларга учрашига ва бу маломатлар фақатгина иймон неъматига мушарраф этилганлигидан келиб чиққанлигига ишора бор. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримнинг бир неча ояти карималарида хабар қилган.

4

Тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни ўттиз уч мартадан айтиб, сўнг ушбу дуони ўқийди: ]لاإله إلا الله وحده لاشريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير] Маъноси: Ҳеч қандай илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бордир. У ёлғиздир, унинг шериги йўқ! Мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унгадир ва у ҳамма нарсага қодирдир . Қуйидаги учта сурани ҳар намоздан сўнг уч мартадан ўқийди:

5

(Эй Муҳаммад), айтинг: «У — Оллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). 2. Оллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). 3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Оллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). 4. Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир». (Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан; зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан, тугунларга дам солгувчи (жодугар)ларнинг ёмонлигидан ва ҳасад қилаётган ҳасадгўйнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман». (Эй Муҳаммад), айтинг: «Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсон¬ларнинг Илоҳидан (менга) Ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Оллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришин сўраб илтижо қилурман». Қуйидаги оятал курсийни ҳар намоздан кейин бир марта ўқийди.

6

Оллоҳдан ўзга ҳеч кандай тангри йўқ. Фақат Унинг ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва ердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши-курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир . Қуйидаги дуони эса шом ва бомдод намозидан сўнг ўн марта ўқийди.

7

Маъноси: Ҳеч қандай Илоҳ йўқ! магар Оллоҳ бор, у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. У Тирилтиради ҳам ўлдиради ҳам ва У ҳамма нарсага қодир зотдир . Бомдод намозини ўқиб бўлиб, салом бергач, қуйидаги дуони ўқийди:

8

Парвардигоро! Мен сендан фойдали илм, ҳалол-пок ризқ ва мақбул амал сўрайман .

Zaker copied