Олий Раббим покдир . Уч марта такрор қилади.
Эй Илоҳим! Сен барча айб-нуқсондан покдирсан. Сенинг ҳамди ҳидоятинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Илоҳим мени мағфират қил .
Оллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан пок ва муқаддасдир. Оллоҳ Бутун малоикалар ҳамда Жаброилнинг Раббисидир .
Парвардигоро! сенга сажда қилдим, сенга иймон келтирдим ва сенга мусулмон бўлиб бўйинсундим. Юзим уни яратиб, унга кўзу қулоқ ато этган зотга сажда қилди. Энг яхши яратувчи Оллоҳ баракотлидир .
Куч-қудрат, тамомий мулк, кибр ва улуғлик эгаси бўлган Оллоҳ покдир .
Эй Илоҳим! Гуноҳларимни ҳаммасини, катта-ю кичигини, аввали-ю охирини, сиру ошкорини мағфират айлагин .
Парвардигоро! Мен ризолигинг билан ғазабингдан паноҳ сўрайман, офиятинг ила азобингдан паноҳ тилайман ва сендан менга бўладиган –ғазабингдан – паноҳ беришингни сўрайман. Сенга бўлган сано-мақтовнинг саноғига ета олмайман. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан .