Ушбу дуони уч бор такрор қилади. Маъноси: Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир, Оллоҳ жуда улуғдир. Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин! Ва Оллоҳга эртаю кеч тасбеҳлар бўлсин. Маъноси: Оллоҳдан менга шайтоннинг васвасасидан, макри ва ҳийласидан паноҳ беришини сўрайман . –дейди.
Эй Илоҳим! мен билан хатоларим ўртасини, машриқ билан мағрибнинг ўртасини йироқ қилганингдек узоқ қилгин. Эй Илоҳим! Мени хатоларимдан, худди оппоқ либосни кирлардан поклангандек, пок қилгин. Эй Илоҳим! мени хатоларимдан қор, сув ва дўл билан ювгин-поклагин . Изоҳ: Бу ҳадисдан инсон қилган гуноҳи сабабли қалби кирланиши ҳамда тавба билан ювилиши мумкинлиги тушунилади! -дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим. Пайғамбар алайҳиссалом бошқа бир ҳадисда ҳам агар банда гуноҳ қилса қалбига бир нуқта қўйилади, агар тавба қилса ювилади, аммо гуноҳда бардавом бўлаверса, бу нуқталар кўпайиб охир ниҳоят қалби қоп-қора бўлиб қолади! -деб марҳамат қилган эканлар. Ана ундан кейин бу қора қалб нурни қабул қилиши жуда қийиндир. Оллоҳ барчаларимизни қалбларимиз қорайишидан асрасин!.
Эй Илоҳим! Сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! ёки- сенинг тавфиқинг ила сенга тасбеҳ айтдим. Сенинг исминг муборакдир, улуғлигинг ҳам олийдир ва сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқдир .
Осмонлару ерни яратган зотга ихлос ила юзимни қаратдим. Ва мен унга шерик келтирувчилардан эмасман. Намоз ва ҳаж ибодатларим, ҳаётим ва ўлимим бутун оламлар Раббиси, шериги йўқ Оллоҳ учундир. Мен мана шунга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Илоҳим! сен ягона подшоҳдирсан, сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен Раббим, мен эса сенинг қулингман. Ўзимга жабр қилдим. Гуноҳимни тан оламан. Гуноҳларимни барчасини афв эт! Зеро гуноҳларни фақатгина ўзинг мағфират қилурсан. Мени энг гўзал ахлоқларга етакла! Чунки энг гўзал ахлоққа фақатгина ўзинг йўллайсан! Мендан ёмон хулқларни кетказгин! зеро ёмон хулқларни ўзингина кетказасан. Эй Илоҳим! сенга лаббай! Ва такрор лаббай! Яхшилик сенинг қўлингдадир. Ёмонлик эса сенга нисбат қилинмас. Мен сенинг –мададинг ила борман ва сенга инобат қилурман. Сен баракотли ва олийдирсан, сенга истиғфор айтиб, сенга тавбалар қиламан. Изоҳ: Агар бу жавоми-ул калим дуоларнинг маъно-мазмунларини англаб уйғоқ қалб билан ўқилса манфаати жуда катта бўлади. Оллоҳ таоло ғофилликдан асрасин.
Эй! Жаброил, Мекоил ва Исрофилнинг Раббиси! Осмонлару ерни яратгувчиси! Ғайбу ошкорни билгувчиси! Сен ўзинг бандаларинг ўртасидаги ихтилофда –Яъни исломни қабул қилиш ва қабул қилмаслик ва бу борада ким ҳақда бўлди ва ким ноҳақ бўлди деган масалада- ҳукм қиласан. Мени бу ихтилофдан, изнинг ила хаққа ҳидоятла! Албатта! сен ўзинг ҳоҳлаган бандангни тўғри йўлга ҳидоят қилурсан .
Маъноси: Эй Илоҳим! Сен осмонлару ернинг ва улардаги бор махлуқларнинг нуридирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги борлиқни тутиб тургувчисидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлару ер ва ундаги мавжудодларнинг Раббисисан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сенинг мулкингдир осмонлару ер ва ундаги ҳамма борлиқ. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен осмонлар ва ернинг подшоҳидирсан. Сенга ҳамдлар бўлсин! Сен ҳақдирсан, ваъданг ҳам ҳақ, сўзинг ва сенга қайтиш ҳақ, жаннат ва дўзах ҳақ, Пайғамбарлар ва Муҳаммад алайҳиссалом ҳақ, қиёмат ҳақ. Илоҳим сенга мусулмон бўлдим. Сенгагина таваккал қиламан ва сенгагина иймон келтираман, сенгагина инобат қиламан, сенинг йўлингда хусуматлашаман, сенинг ҳукмингга рози бўламан. Ўтмиш ва келажак, сиру ошкор гуноҳларимни афв эт! Аввали ҳам ўзинг охири ҳам ўзингдир.! Сендан ўзга илоҳ йўқдир!