Азон айтилаётган вақтда азон эшитаётган киши муаззин айтган лафзларни ўзгинасини қайтариб туради. Фақатгина –ҳаййа алассолаҳ ва ҳаййа алал фалаҳ- деган ўринда –ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ- дейди. Муаззин ташаҳҳуд калимасини айтиб бўлгандан сўнг азон эшитган киши қуйидаги дуони ҳам ўқиса яхши бўлади.
Маъноси: Мен ҳам гувоҳлик бераманки: Илоҳ йўқ! магар Оллоҳгина бордир. У шериксиз ёлғиздир. Муҳаммад унинг қули ва Росулидир. Оллоҳни Раббим, Муҳаммадни унинг Росули, Исломни эса диним! -деб тан оламан .
Маъноси: Эй! бу комил нидонинг ва ҳозир намознинг Раббиси бўлган Илоҳим! Муҳаммад алайҳиссаломга васийла ва фазийлани насиб этгин! Ва уни, Сен унга ваъда қилган юксак мақомга мушарраф қилгин! Албатта сен ваъдага хилоф қилмассан. –дейди. Изоҳ: Имоми Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Агар Муаззин азон айтаётганини эшитсангизлар, унинг сўзларини сизлар ҳам қайтариб айтинглар! Чунки кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади. Кейин менга Оллоҳдан василани сўранглар. Васила Оллоҳнинг бандаларидан фақатгина биргинасига насиб этиладиган жаннатдаги ўриндир. Ўша банда мен бўлишимни умид қиламан. Кимики менга василани тиласа, унга менинг шафоатим ҳалолдир! –яъни шафоатимга ҳақли- бўлади.
Азон билан такбир ўртасида дуолар рад қилинмайди, шунинг учун мўъмин киши бу вақтни ғанимат билиб, Оллоҳ таолодан тилакларини сўраши лозим.
Муаззиннинг нидосига жавоб қилиб бўлгач, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар йўллайди. Кейин эса, қуйидаги дуони ўқийди: