Бисмиллаҳ- Оллоҳнинг исми билан чиқаман. Оллоҳнинг Росулига салавоту саломлар бўлсин! Эй Илоҳим, мен сендан фазли марҳаматингни сўрайман. Илоҳим мени тошбўрон қилинган шайтондан асрагин . Изоҳ: Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Масжидга кирувчи кишига раҳматни тилашни, чиқишда эса фазлни сўрашликни қайд қилинишидан мақсад, назаримда масжидга кирган киши савоб ва жаннат умидида бўлганлиги учун раҳматни сўраса мақсадга мувофиқ бўлади. Чиққан вақтда эса ҳалол ризқ излашга машғул бўлади, шунинг учун Оллоҳнинг фазлини сўраса муносиб ҳол бўлади! Валлоҳу аълам!