Маъноси: Агар кеч кирса, ёки кеч киритсанглар! Болаларингизни ташқарига чиқармай тутиб туринглар. Чунки шайтонлар шу вақт тарқаладилар. Агар кечадан озгина вақт ўтса уларни қўйиб юбораверинглар. Эшикларни Оллоҳни исмини зикр қилиб беркитинглар. Чунки шайтон берк эшикни оча олмайди. Мешларингизни оғзини ҳам Оллоҳнинг исмини айтиб боғланглар, идишларингизни устини ҳам Оллоҳнинг исмини зикр қилиб, ёпинглар, лоақалли унинг устига бир нарса ташлаб қўйинглар, чироқларни ҳам ўчиринглар . Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: Бу ҳадис дунё ва охират одобларидан гўзал одобларни ўз ичига олгандир. Бунда шайтоннинг азиятларидан омонлик бор. Шайтон Оллоҳнинг исми ила беркитилган эшикларни, Оллоҳнинг исми ила усти ёпилган идишларни Оллоҳнинг исми ила оғзи беркитилган мешларни ҳаргиз оча олмайди .