Маъноси: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Мен Пайғамбар алайҳиссаломни ўнг қўллари билан тасбеҳни санаганликларини кўрдим . Изоҳ: Шарҳловчи уламолардан бирлари Пайғамбар алайҳиссалом бунинг сирини бошқа ривоятда баён қилган эканлар. Яъни бу бармоқлар гувоҳ бўлиб қолар экан. шунинг учун бармоқ билан санаш тасбеҳ ва тошларни ишлатишдан кўра афзалдир. Гарчи тасбеҳ ишлатиш жоиз бўлса ҳам! –дейдилар.