Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: Кимики, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳини –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳ бўлсин! калимасини-бир кунда юз марта айтса, унинг гуноҳлари кечирилади, гарчи у гуноҳлар денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам . Изоҳ: Бошқа ривоятда кимики тонг оттирганда ва кеч киритганда ушбу дуони юз марта ўқиса, қиёмат кунида ундан кўра афзалроқ амал қилган киши бўлмайди. Магар бир кишики манашу дуони зиёдароқ айтган бўлса, афзал бўлади .
Маъноси: Пайғамбар алайҳисалом айтадиларки: Кимда ким Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! -деган калимани ўн марта айтса, гўё у Исмоил алайҳиссаломнинг зурриётларидан тўрта жонни қулликдан озод қилгандек бўлади . Изоҳ: Уламолар бу калима устида бир қанча амаллар бино қилинади! –дейдилар. Ўшалардан баъзиларини мисол тариқасида зикр қилиб ўтамиз: Саодат ва бахтсизлик шу калимага бўлган иймон сабаблидир. Шу калима сабабли номаиаъмол ўнг ёки сўл қўлдан берилади. Бу калима яқинлар ўртасини узоқ қилади. Шу калима сабабли дунё ва охират, жаннат ва дўзах яратилди. У диннинг асл илдизи. У калима сидқ ишончдир. У калима сабаб қиличлар қинидан суғирилди.
Яна у зот айтдиларки: Иккита калима бор тилларга енгил, тарозуда оғир, Раҳмонга эса суюкли, субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳу алъазимдир! –яъни Оллоҳга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Улуғ Оллоҳ ҳамма айб-нуқсондан покдир .
Маъноси: Яна у зот дедилар: Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар демоқлигим мен учун қуёш нури етиб борган ҳамма нарсадан яхшироқдир .
Маъноси: Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Саҳобаларга қарата: Бирингиз ҳар куни мингта ҳасанот жамлашдан ожизми? -дедилар. Ўтирганлардан бири қандай қилиб биримиз бунча ҳасанот йиғиши мумкин? -деди. Шунда айтдиларки: Юзта тасбеҳ айтади унга мингта ҳасанот ёзилади ёки мингта гуноҳ кечирилади .
Маъноси: Кимики субҳаналлоҳил-аъзим ва биҳамдиҳи деса, унга жаннатда бир хурмо кўчати экилади . Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ айтадиларки: Уламолар бунинг сабаби ҳақида шундай марҳамат қиладилар: Бу калима Оллоҳга таслим бўлиш ва ишларни Оллоҳга топшириш, унга бўйинсуниш ва ундан ўзга яратувчини тан олмаслик, унинг амри қайтарилмаслиги! Банда ҳеч нарсага қодир эмаслигини! эътироф этиш каби қулчиликни изҳор этувчи маъноларни англатганлиги учун мўъмин киши мана шундай неъматга эришади .
Маъноси: Яна бир ҳадисда келишича: Эй! Абдуллоҳ ибн Қайс сени жаннатнинг хазиналаридан бир хазинага йўллаб қўймайми? -дедилар. У Саҳоба ҳа! албатта! Ё! Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! -дедилар. Шунда Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ дегин -дедилар.
Маъноси: Оллоҳга сўзларнинг энг яхшиси тўртадир: Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллоҳ вала ила иллаллоҳ, валлоҳ акбар калимасидир. Қайси бирини аввал бошласанг зарари йўқ! –дедилар . Изоҳ: Имом Нававий айтадиларки: Бу афзалият мутлақо эмас, чунки қуръондан афзал калом йўқ албатта, шунинг учун қуръон ўқиш мутлоқ тасбеҳ ва таҳлиллардан афзал бўлади. Аммо бир вақтга қайд қилинган зикрлар келсак, қуръон ўқишдан кўра ўша зикрларни ўқимоқ афзалдир . Ҳанафий уламолари ҳам қуръон ўқишни зикрдан афзал биладилар. Шунинг учун намозда узоқ сажда ёки рукуъ қилиб унда зикрни кўпайтиргандан кўра, қиёмда туриб узун қироат қилгани афзалдир! –дейдилар. Чунки тасбеҳ ва таҳлил кишининг каломи бўлса, қуръон Оллоҳ талолонинг каломидир .
Маъноси: Бир чўллик киши Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, айтдики: Менга бир калимани ўргатиб қўйинг, мен уни айтиб юрай! Шунда унга Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз ва шериги йўқдир! Оллоҳ жуда улуғдир. Барча ҳамду санолар унгадир. Оламларнинг Раббиси Оллоҳ ҳамма айбу нуқсондан покдир. Куч-қудратнинг ҳаммаси улуғ ва ҳаким Оллоҳдадир! –дедилар. Чўллик киши, булар бари Оллоҳ учундир. Менгачи? –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Эй! Илоҳим! Мени мағфират қил! раҳм айла, ҳидоят қил ва мени ризқлантиргин! –дегин! –дедилар .
Маъноси: Агар биров ислом динини қабул қилса, дарҳол Пайғамбар алайҳиссалом унга намозни ўргатиб, сўнг мана бу калималар билан Оллоҳ таолога дуо қилишини буюрар эдилар. У калималар Эй! Илоҳим! Мени кечиргин, менга раҳм қил, менга ҳидоят ва офият бер ва менга ризқ ато қил .
Маъноси: Дуоларнинг энг афзали: Алҳамдулиллаҳ! –дир. Зикрларнинг энг яхшиси эса Лаилаҳа иллаллоҳ! –дир. Изоҳ: Бу калиманинг фазли нақадар буюклиги ҳақда дастлаб сўз ўтди. Такрор бўлсада ўша сўзлардан баъзиларини айтиб ўтамиз. Уламолар айтадиларки: Бу калима тавҳиддир. Тавҳидга ҳеч бирор нарса тенг эмас. Бу калима ботил билан ҳақнинг, иймон билан куфрнинг ўртасини ажратувчидир. Бу калима шайтонни қувиб нафсни покловчидир .
Маъноси: Боқий қолгувчи солиҳотлар: Субҳаналлоҳ валҳаҳмдулиллоҳ валаилаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар валаҳавла валақувват илла биллаҳдир . Изоҳ: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом боқиёт ва солиҳотларни кўпайтиринглар! –дедилар. Шунда улар нималардир? дейишди. У миллатдир!-дедилар. Бошқа ривоятда эса у такбир, таҳлил, тасбеҳ, ҳамд ва лаҳавла валақувват илла биллаҳдир! –деб жавоб қилган эканлар. Саид ибн Жубайр, Масруқ ва Иброҳим боқиёт ва солиҳотлар беш маҳалги намозлардир! –дейдилар. Ибн Аббосдан ҳам шу маънода нақл қилинади. Яна бошқа ривоятда эса Ибн Аббос ва Қатода солиҳ амаллардир! –деган эканлар .