Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: Оллоҳга қасамки, мен бир кунда Оллоҳ таолога етмиш мартадан ортиқ истиғфор айтиб тавба қиламан . Изоҳ: Имом Муслим Абу Аюб ансорийдан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Агар сизларнинг Оллоҳ кечирадиган гуноҳларингиз бўлмаганда эди. Оллоҳ бошқа бир қавмни келтирарди. Улар гуноҳ қилишарди, кейин эса Оллоҳ уларни мағфират қилган бўларди..
Маъноси: Яна айтадиларки: Эй! Одамлар Оллоҳ таолога тавба қилинглар. Мен Оллоҳга бир кунда юз марта тавба қиламан . Изоҳ: Банда қачоники маъсиятга қўл урса дарҳол тавбага шошмоғи лозим. Гуноҳлар қанчалик кўп бўлмасин албатта тавба эшиги то ғарғара келгун қадар ёки қиёмат қоим бўлгун қадар беркилмасдир. Оллоҳ таоло қуръони каримда шундай дейди: ﮁ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮀ آل عمران: ١٣٥ 135. (У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Оллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган. — Ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Оллоҳгина мағфират қилур, — билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир.
Маъноси: У зот яна бир ҳадисда марҳамат қиладиларки: Кимики, улуғ ундан бошқа илоҳ бўлмаган, мангу тирик, қайюм зотга истиғфор айтаман ва унга тавба қиламан деса, албатта Оллоҳ таоло уни мағфират қилади, агарчи у жанг майдонидан қочган бўлса ҳам . Изоҳ: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитдим. Айтдиларки: Оллоҳ таоло айтади: Эй Одам фарзанди сен менга дуо қилсанг мени умид қилсанг албатта сени кечираман қанчалик гуноҳкор бўлсанг ҳам! Парвойимга келтирмасман! Эй Одам фарзанди агар гуноҳларинг осмонга етиб сўнг мендан кечирим сўраб келсанг албатта кечирурман парво қилмасман. Эй Одам фарзанди агар менга ер тўла гуноҳлар ила келсанг! Сўнг ширк қилмасанг ер тўла мағфират қиламан . Тоййибий раҳматуллоҳ жанг майдонидан деган сўзга жангчиларнинг кўплигидан эмаклаб кетаётганга ўхшайди шунинг учун заҳф яъни эмаклаётганлар орасидан қочгандир. Музаффар раҳматуллоҳ айтадиларки: Бу аскарларни душман қаршисида тўпланганидан иборатдир. У ўриндан қочиш мумкин эмас .
Маъноси: Яна айтадиларки: Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол кечасининг охирги қисмидир. Агар сен шу вақтда Оллоҳни зикр қиладиганлар қаторида бўлишни ҳоҳласанг шундай бўлгин . Изоҳ: Саҳиҳул Бухорийда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Оллоҳ айтадики: Кимики менга бир қарич яқинлашса, мен унга бир газ яқинлашаман. Агар менга бир газ яқинлашса, мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар мен юриб келса, мен унга югуриб келаман . Абу Умомадан қилинган ривоятда у зот ё Росулуллоҳ! Дуоларни қайси бир ижобатлироқ деганларида. Пайғамбар алайҳисслом кечанинг охирги қисмида ва фарз намозларнинг ортида деб жавоб қилдилар . Имом насоий ва Термизий ривоятлари бўлиб Термизий бу ҳасан ҳадисдир! –дейдилар . Бухорий ва Муслимнинг саҳиҳларида Оиша онамиздан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом кечалари туриб узун ибодатлар қилардилар, ҳатто кўп ибодат қилиб оёқлари ёрилиб кетарди. Нима учун бунчалар ибодат қилмасангиз?ахир Оллоҳ таоло ўтмиш ва келажак гуноҳларингизни мағфират қилган-ку!-дейилганда. Шукр қилгувчи банда бўлмайманми? Деб жавоб қилган эдилар .
Маъноси: Банда Раббисига энг яқин бўлган ҳол у саждада бўлган ҳолатидир. Саждада дуони кўпайтиринглар. –дедилар . Изоҳ: Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган экан. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кўп сажда қилгин, чунки сажда туфайли Оллоҳ даражангни кўтариб гуноҳингни кечиргай . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, шайтон четга чиқиб йиғлар экан. Ва ҳолимга вой бўлсин! Одам фарзанди сажда буюрилганда сажда қилди. Ва жаннатга киришга ҳақли бўлди. Мен ҳам саждага буюрилдим. Лекин мен бош тортдим. Дўзахга кирдим . Яна Имом Муслим Рабиа ибн Каъбдан ривоят қиладилар. Каъб айтадиларки: Мен Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга тунаб, у зотга таҳорат сувларини олиб келиб берардим. У зот бир куни менга тилагингни сўра дедилар. Шунда мен жаннатда сиз билан бирга бўлишни ҳоҳлайман! –дедим. Пайғамбар алайҳиссалом бундан бошқасини тиламайсанми?-дедилар. Мен йўқ! фақатгина манашу истагимдир! –дедим. Шунда у зот ундай бўлса кўп сажда қилгин! –дедилар.
Маъноси: Пайғамбар алайҳисслом дедилар: Гоҳида мени қалбимни ғафлат қоплаб қолади. Шунда бир кунда юз марта истиғфор айтаман . Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар айтадиларки: Биз Пайғамбар алайҳиссаломдан бир мажлиснинг ўзида Раббим мени мағфират қил! тавбамни қабул эт! Албатта сен тавбаларни қабул қилгувчи ва ғаффор зотдирсан! –деган сўзни юз марта айтганликларини шоҳиди бўлар эдик. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом зикрни Оллоҳга яқинлаштиргувчи қурбатлардан -деб билиб, уни канда қилмас эдилар. Агар оз-моз машғул бўлиб қолсалар, буни ғафлат -деб номлаб, дарҳол Оллоҳнинг зикрига киришар эдилар .