Масжидга киришда ўқиладиган дуолар:

1

Улуғ Оллоҳ ва унинг карим юзи ва қадим салтанати ила менга тошбўрон қилинган шайтондан паноҳ беришини сўрайман . Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича агар киши масжидга киришда манашу дуони ўқиса, шайтон бугун кечгача мендан сақландинг! -дер экан. [بسم الله والصلاة والسلام على رسول الله] Бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми ила кираман. Оллоҳнинг росулига салавоту-саломлар бўлсин . Изоҳ: Албатта Пайғамбар алайҳиссаломга салавоту саломларни йўллашнинг фазилати жуда каттадир. Ўша фазилатлардан бири кимики Пайғамбаримизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтар экан, агар бир марта салом айтса, Оллоҳ таоло унга ўн марта салом йўллар экан. [اللهم افتح لي أبواب رحمتك] Парвардигоро! Менга раҳмат эшикларингни очгин .

Zaker copied