Маъноси: Оллоҳнинг исми ила сўяман, Оллоҳ улуғдир! Парвардигоро! Бу сендан ва сенгадир! Илоҳим! мендан бу –қурбонликни- ўзинг қабул қилгин . Изоҳ: Абу Довуд Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом қурбонлик куни иккита шохлик, семиз, бичма қўй сўйдилар. Уларни қиблага юзлатган пайт ушбу оятни ўқидилар: Кейин эса Илоҳим! бу сендан ва сенгадир уни Муҳаммад ва унинг уммати жонибидан қурбон қилдим, бисмиллаҳ валлоҳу Акбар! –деб сўнг сўйдилар .