Бировларга кўзи тегишидан қўрққан одам нима деб дуо қилиши керак.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: Агар биронтангиз биродарида ёки ўзида ёки молида уни ҳайратлантирадиган нарсани кўрса, дарҳол унга баракани тиласин, чунки кўз тегиши ҳақдир . Изоҳ: Имом Аҳмад Омир ибн Рабиадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: Бирингиз ўзида ёки молида ёки биродарида ҳайратли нарсани кўрса, унга баракани тиласин! Чунки кўз тегиши ҳақдир . Бу масалада уламоларимиз шундай дейдилар: Кўз тегиши гоҳида беқасд ҳам ҳосил бўлади. Масалан киши ўзининг фарзандига ёки хотинига ёки маркабига кўзи тегиши мумкин. Кимики кўзидан қўрқса дарҳол Машааллоҳ! Оллоҳумма борик! –десин! Оллоҳ таоло Каҳф сурасида: ﮁ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮀ الكهف: ٣٩ 39. Сен боғингга кирган пайтингда: «Оллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), бор куч-қувват ёлғиз Оллоҳ биландир», десанг эди! -деб кўз тегишнинг олдини олиш чорасини баён қилиб берди. Пайғамбар алайҳиссалом кўзи билан биродарини касал қилиб қўйган саҳобага барака айтсанг бўлмасмиди? –деган эдилар .

Zaker copied