Жасадида оғриқ сезган одам нима дейиши керак.

1

Маъноси: Пайғабар алайҳиссалом айтдиларки: Жасадингдан оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман! –дегин . Изоҳ: Бу ҳадисни Имом Муслим Саҳиҳ ларида Усмон ибн Аби ал-Осдан ривоят қиладилар. Усмон Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига исломга кирганларидан бери жасадларида бўлиб келган касалликдан шикоят қилиб келадилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом жасадингдаги оғриётган аъзоингга қўлингни қўй! Сўнг уч марта бисмиллаҳ! кейин эса етти марта Оллоҳ ва унинг қудрати ила мен кечираётган ва қўрқаётган нарсанинг ёмонлигидан ҳимоя қилишини тилайман! –дегин дедилар . Пайғамбар алайҳиссалом баъзи аҳлларига дам солсалар, ўнг қўллари билан силаб шундай дер эдилар: Эй одамларнинг Раббиси! Мусибатни кетказ! Шифо ато эт! сендирсан шифо бергувчи, сенинг шифоинг касалликни қолдирмайдиган ҳақиқий шифодир . Ҳадис Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятидандир.

Zaker copied