Хуш хабар келганда нима дейиш лозим.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эдилар . Изоҳ: Ибн Можа, Ҳокми Дору Қутний, Абу Довуд ҳамда Термизийлар Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссаломни хурсанд қиладиган хуш хабар келганда Оллоҳ таолога шукр изҳор этиб сажда қилишга шошар эканлар . Яна шу зотдан Имом Аҳмаднинг Муснад ларида ворид бўлишича, у зот Пайғамбар алайҳиссаломни Оиша онамизнинг ҳужраларига бошларини киргизиб турган пайтда аскарларининг душманга қилган ҳужумида ғалабага эришгани хабари етиб келганда у зот ўрниларидан туриб саждага бош қўйганликларини шоҳиди бўлган эканлар Ибн Можанинг Сунан ларида Абдуллоҳ ибн Аби Авфодан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссаломга Абу Жаҳлни ўлими хабари келганда икки ракаат намоз ўқиган эканлар . Баззор ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом фатҳ қилинган кун ва Абу Жаҳлнинг бошини олиб келинган онда икки ракаат намоз ўқиган эканлар . Валлоҳу аълам.

Zaker copied