Маъноси: Субҳаналлоҳ! –Оллоҳ ҳамма нарсадан покдир . Изоҳ: Бу Оллоҳнинг ҳар бир нуқсонликдан покловчи ва унга ҳеч нарса ўхшамайдиган мисли йўқ эканлигини англатувчи зикр калимаси гоҳида таажжубланиш маъносида ҳам ишлатилади. Чунки ҳайратланарли нарсани ёки ишни кўрганда киши, дарҳол Оллоҳ таолонинг буюклигини ва поклигини ёдига олиб бу калимани нутқ қилади. Дарҳақиқат Пайғамбар алайҳиссалом бу калимани шу маънода бир неча ўринларда ишлатган эдилар. Ўшалардан бири Саҳобалардан бири Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга қўл ушлашиб кетаётиб, секингина у зотга сездирмаган ҳолда кўздан ғойиб болади. Сўнг яна қайтиб келади. Пайғамбар алайҳиссалом қаерга? ғойиб бўлиб қолдинг!-деб сўраганларида у ё Росулуллоҳ! Мен жунуб ҳолатида эдим! –деб жавоб қилади. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом субҳаналлоҳу! мўъмин нажас бўлмайди! –дедилар.
Маъноси: Оллоҳу акбар! –Оллоҳ! ҳаммадан улуғдир . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссаломга шаҳарлар фатҳи башорат қилинганда, Оллоҳ Акбар!-дер эдилар. Масалан хайбар ғазотида Оллоҳу Акбар! харибат хайбар! Яъни хайбар ери фатҳ бўлди! –деб хурсанд бўлган эдилар. Бундай ҳолларда такбирлар айтиш кишини ўзига бино қўйишидан ёки мағрурланиб қолишидан асрайди! –дейди уламоларимиз раҳматуллоҳи алайҳим.