Арафа кунида айтиладиган дуо.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: Арафа кунда айтиладиган дуоларнинг энг яхшиси ва афзали мен ва мендан аввал ўтган пайғамбарлар айтган дуодир . Ва у қуйидаги дуодир: ]لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير[ Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир . Изоҳ: Термизийнинг Сунан ларида Абдулллоҳ ибн Амрдан марфуъ ҳолда ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Қиёмат куни умматимдан бир кишини бутун халойиқлар олдида олиб келиниб, унга тўқсон тўққизта саҳифа очилади, ҳар бир саҳифа кўз етар етмас даража узун бўлади. Сўнг унга булардан биронтасини инкор қила оласанми? –дейилади. У йўқ! эй Раббим! –дейди. Унга сенинг узрларинг ёки ҳасанотларинг борми?-дейилади. Бу киши қўрқиб йўқ! –деб жавоб қилади. Шунда унга ҳа! бизнинг ҳузуримизда сенинг ҳасанотинг бор. Сенга зулм қилинмас! –дейилади. Кейин унга бир битоқа-гувоҳнома чиқарилади. Унда лаилаҳа иллаллоҳу ва анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу! –деган ёзув бўлади. Бу банда эй Раббим! Бу битоқа бу саҳифаларнинг муқобилида нима бўларди! –дейди. Унга сен зулм кўрмайсан! –дейилади-да, сўнг саҳифаларни тарозунинг бир палласига, битоқани эса иккинчи палласига қўйилади. Битоқа саҳифалардан вазмин келади .

Zaker copied