Парвардигоро! Қалбимга нур ато эт! Тилимга,қулоғимга ва кўзимга ҳам нур бергин! Тепамда ва остимда, ўнг ва чапимда, олдимда ва орқамда ҳам нур қилгин! Ичимни ҳам нурга тўлдир! Ва нурни менга катта ва улкан қилгин! Мен учун нур ато қил! Ва мени нуроний қилгил! Эй илоҳим! Менга нур бергин! Пай ва гўштларимда, қон-у сочларимда ва теримда ҳам нурни насиб эт! [اللهم اجعل لي نورا في قبري ونورا في عظامي] Илоҳим! Менга қабримда ҳам, суякларимда ҳам нур бергин! [وزدني نورا وزدني نورا وزدني نورا] Илоҳим! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил! Менга нурни зиёда қил! [وهب لي نورا على نور] Илоҳим! Менга нур устига нур бергин! Изоҳ: Уламолардан бири Тоййибий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Аъзолар учун нур талаб қилишдан мақсад, ҳидоят, илму маърифат ва тоату ибодат нурларидир. Чунки шайтонлар бандани васваса қилишда олти тарафидан келадилар, шунинг учун анашу олти ўринларни нурлар билан тўлдирилса, шайтонлар йўллари беркилади .