Сафо ва марва тоғида турганда ўқиладига дуо.

1

Пайғамбар алайҳиссалом Сафо тоғига яқинлашганларида ушбу оятни ўқидилар: 158. Албатта Сафо ва Марва Оллоҳ (буюрган) маросимлардандир . Кейин эса Оллоҳ бошлаган нарса билан бошлайман деб Сафо тоғига бориб, то каъбатуллоҳ кўрингунча тепасига чиқдилар. Сўнг тоғ тепасида каъбага юзландилар ва Оллоҳга қуйидагича тавҳид ва такбир айтдилар: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Ваъдасига вафо қилди, қулига нусрат берди, ҳамма гуруҳ-тўпларни ўзи мағлуб қилди . Кейин бунинг орасида дуолар қилдилар. Ҳадисда Марвага ҳам бориб худди шундай қилдилар дейилган. Изоҳ: Сафо ва Марва Каъба яқинидаги икки тоғ бўлиб, ислом келишидан илгари ҳам араблар Каъбани тавоф қилганда уларнинг оралиғида етти марта бориб келиш (саъй қилиш) одатлари бор эди. Шунинг учун ислом келганидан кейин мусулмонлар ҳаж қилиш пайтларида у тоғлар оралиғида саъй қилишдан тортинганларида шу оят нозил бўлди. Бас, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир. Изоҳ: Ҳаж қилиш — ҳар йили Зулҳижжа ойининг 10, 11, 12-кунлари иҳром (махсус кийим) билан Каъбани зиёрат. қилиш, Арафот тоғида туриб тавба-тазарру ва дуо-илтижо қилишдир. Умра қилиш — йилнинг хоҳлаган кунида Каъбани зиёрат қилишдир. Имкони бўлган киши ҳаётида бир марта ҳаж қилиши исломда фарз бўлган амаллардан ҳисобланади. Умра эса суннат амаллардандир. Ва ким ўз ихтиёрила яхшиликии ният қилса, бас, албатта Оллоҳ шукр қилгувчи (тақдирловчи) ва билгувчидир. Изоҳ: Яъни бир марта ҳаж ва умра қилганидан кейин ана шу амалларни ихтиёрий равишда қилса, Оллоҳ унинг бу яхши амаллари учун муносиб мукофотлар ато қилади.

Zaker copied