Қора тош билан рукн ал-Ямоний ўртасида ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қилгин, охиратда ҳам яхшиликни ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин Изоҳ: Ибн Аби Ҳотим Ибн Аббосдан келтирган ривоятда Ибн Аббос айтадиларки: Араблардан бир қавм мавқифга келиб, Эй Илоҳ! Нажот, мўл-кўллик, туманбойлик, чиройли насл бер! деб дуо қилар эдилар. Лекин бу дуолари орасида охират яхшиликларидан бирон нарсани зикр қилмасдилар. Оллоҳ таоло уларнинг бу қилмишлари ҳақида оят нозил қилиб, улар учун охиратда ҳеч қандай насиба бўлмаслигини ва дунё ҳамда охиратдан умидвор бўлиб дўзах азобидан паноҳ сўраган мўъминларга ажр-савоблар борлигини баён этди: Зотан одамлар орасида шундай кимсалар борки, «Эй Парвардигор, бизга мана шу дунёда бергин», дейди. Ҳолбуки, унинг учун Охиратда ҳеч қандай насиба йўқ. 201. Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, «Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин», дейдилар.

Zaker copied