Маъноси: Лаббай сенга эй! Илоҳим! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқдир! Лаббай сенга, ҳамду санолар ва ҳамма неъматлар сенга хосдир. Ва барча мулк ҳам сеникидир. Сенинг шеригинг йўқдир . Изоҳ: Мавсилий Ихтиёр деб аталмиш китобларида Ҳажнинг энг афзали овоз кўтариб талбия айтилгани ва қон тўкиб қурбонлик қилингани деган ҳадиснинг шарҳидан сўнг, бу талбия калималарини бузиб қўймасдан айтмоғи лозим. Чунки бу жамики ровийларнинг иттифоқи ила ворид бўлган. Лекин баъзи саҳобалар ва тобиинлардан ворид бўлган баъзи лафзларни қўшиб айтса жоиз. Масалан лаббай сен эй Оллоҳ!...... яхшилик сенинг қўлингдадир! Бутун халойиқ Илоҳи! Гуноҳларни мағфират этгувчи! Ваҳоказо.