Агар мусулмон кишини мақталса, нима? -дейиши керак.

1

Маъноси: Парвардигоро! Улар айтган –мақтовлар- сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган -мақтовлардаги камчиликларимни- мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин . Изоҳ: Имом Ғазолий раҳматуллоҳ айтадиларки: Мақталган киши ниҳоятда даражада кибру ҳаво, ўзига бино қўйиш каби иллатлардан эҳтиёт бўлмоғи даркор. Бундай балолардан фақатгина ўзини англаб тушунган, охир оқибатнинг ёмонлигини идрок қилган, риёнинг каттаю кичигини билган банда қутилгайдир. Чунки бу ҳолдаги инсон ўзида бировлар кўрмай турган амалларни яхши билади. Агар унинг сирлари ошкор бўлса мақтовчилар мадҳларидан тилларини тийиб қоладилар. Миқдод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом агар мақтовчиларни кўрсанглар, уларнинг юзига тупроқ сепинглар деган эканлар . Ибн Ҳажар ал-Асқалоний баъзи салафлардан нақл қилишларича агар биров уларни юзига қараб мақтаб қолса, Парвардигоро! Улар айтган –мақтовлар- сабабли мени жазоламагин! Ва улар айтган –мақтовларда мени мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин! –дейишар экан .

Zaker copied