Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Агар бирингиз биродарини иложсиз мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай -деб ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар ундан мана шундай сифатларни билса . Изоҳ: Ибн Абу Бакра оталаридан ривоят қиладилар: Бир киши бир одамни Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида мақтаб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом қайта-қайта ҳолинг вой бўлгур! Биродарингни бўйнини узиб юбординг-ку! –деб сўнг, агар бирингиз бир одамни мақтамоқчи бўлса, уни мана шундай ўйлайман, яна Оллоҳ ўзи уни яхши билади, Оллоҳга бировни поклай олмайман десин! Агар унда мана шундай сифатларни билса .