Сиз ҳақоратлаган кишининг ҳақига айтадиган дуо.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом яна марҳамат қиладилар: Эй! Парвардигоро! Қайсики мўъминни ҳақоратлаган бўлсам, бу ҳақоратимни унинг учун қиёматда сенга яқинлаштиргувчи қилгин . Изоҳ: Тобароний Кабир да Аҳмад Муснад да ривоят қилишларича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Қайсики кишини ҳақоратлаган бўлсам ёки лаънатлаган бўлсам. Мен ҳам Одам фарзандиман улар каби ғазабланаман. Мени Оллоҳ бутун оламларга раҳмат қилиб юборган. Эй Илоҳим! Уни улар учун қиёмат куни салот қилгин . Оиша онамиздан келган ривоятда у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига икки киши кириб, бир нарса деган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларни сўкиб лаънатлаб юбордилар. Улар чиқиб кетишгач мен бу ишни айтдим. Шунда у зот Раббим билан шартлашган нарсамни билмайсизми? Мен эй Илоҳим мен башардирман! Қайсики мусулмонни лаънатлаб қўйсам, уни унга закот ва ажр қилиб бергин! деганман –дедилар .

Zaker copied