Кечасида итлар ҳуруганда ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам айтадиларки: Агар кечаси итларни ҳуруганини ва эшакларнинг ҳанграшини эшитсангизлар улардан Оллоҳ таоло паноҳ беришини тиланглар, чунки улар сизлар кўрмайдиган нарсаларни кўрадилар . Изоҳ: Қози Иёоз айтадиларки: Бу дуода даъват этилаётган нарса малоикалар каби солиҳ махлуқлар ҳозир бўлганда, бу пайтни ғанимат билиб дуолар қилиб олмоқ ва шайтон ҳозир бўлганда ғафлатда бўлмай дарҳол унинг ёмонлигидан паноҳ тиламоқдир. Чунки малоикалар мўъминнинг дуосига омин дейдилар. Уларнинг дуоларидан маҳрум бўлиб қолмасликка ҳарис бўлмоқ даркор. Шайтонлар эса мўъминни тўғри йўлдан оздирадилар. Уларнинг васвасасидан қочмоқ керак. Саҳиҳ ибн Ҳиббонда шуниндек Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишларига кўра хўрозни сўкманглар чунки у намозга чақиради деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар. Бунинг маъноси ҳақиқатан ҳам намозга одамларни уйғотиш учун эмас, балки одатан тонг маҳал айни намози бомдод бўлганда қичқиради. Бу эса мўъминлар учун манфаатлидир. Ибодатга сабаб бўлган ҳар қандай нарсани ҳақоратлашдан манъ қилинади . Бу изоҳлар Айнийнинг Фатҳул Борий китобидан ва Имом Нававийнинг Саҳиҳ Муслим га қилган шарҳидан олинди.

Zaker copied