Оллоҳнинг исми ила кирдик, Оллоҳнинг исми ила чиқдик ва Раббимизгагина таваккал қиламиз . Сўнг хонадон аҳлига салом беради . Изоҳ: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: Агар киши уйига кириш вақтида Оллоҳ таолони зикр қиладиган бўлса, шайтон ўзининг аскарларига сизларга мабийт яъни ухлашга ўрин қолмади! -дер экан. Аммо уйга кираётган пайт дуо қилмайдиган бўлса, шайтон тунаш учун имконият топилди! -дер экан. Уйга киришда ҳам, овқатланишда ҳам Оллоҳ таолонинг номини ёдига олмаса, ётоқ ҳам тушлик ҳам қўлга кирди дер экан . Ҳадиснинг охирида Пайғамбар алайҳиссалом сўнг, аҳ1ли аёлига салом берсин! -дедилар. Чунки салом берилмай кирилган уйда тинчлик-тотувлик йўқолиши муқаррар. Барчаларимизни бундай офатлардан Оллоҳнинг ўзи асрасин.