Саломни кенг ёйиш.

1

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Сизлар мўъмин бўлмагунларингча жаннатга кира олмайсизлар! Мўъмин ҳам бўла олмайсизлар то бир бирларингизга муҳаббатли бўлмагунингларча, мен сизларни ўрталарингизда муҳаббатни пайдо қиладиган ишга йўллаб қўймайми? Ўрталарингизда саломни кенг тарқатинглар . Изоҳ: Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Сизларга аввалгиларнинг касаллиги: ҳасад ва нафрат эмаклаб кириб келди. У динни қириб ташлагувчидир, сочни эмас. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, комил мўъмин бўла олмайсизлар, то бир-бирларингизга муҳаббатли бўлмагунларингча. Мен сизларни бир амалга йўллаб қўяймайми? Агар уни қилсангизлар бир-бирларингга муҳаббатли бўласизлар! Ораларингизда саломни кенг ёйинглар . Ҳадис Байҳақийнинг Сунан ал-Кубро ларида ривоят қилинган.

2

Маъноси: Уч нарса бор, кимики уни жамласа, иймони комил бўлибди: Киши ўзидан ҳам ўзгаларга –гарчи ўзига зарар бўлсада- инсоф қилиши, бутун мусулмонлар учун салом бермоқлиги ҳамда танглик вақтларда ҳам инфоқ қилишидир . Изоҳ: Бу исломнинг олий одобларидан бўлмиш асар саҳиҳул Бухорийда Аммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Оллоҳ таоло ҳар бир нарсани ҳисоб-китоб қилгайдир. Роғиб айтадиларки: Ҳисобчи калимаси араб тилида мукофоловчи маъносида қўлланади. Ҳадисда силаи раҳм яъни қариндош-уруғчилик балки жамики мусулмонлар орасида муҳаббат пайдо қилиш зарурлигига далил бордир! –дейди уламоларимиз.

3

Маъноси: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –деб сўради . Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: таом едиришинг! -яъни бева бечораларга хайр-эҳсонлар қилиб туришинг- танигану танимаганга салом беришинг! –дедилар . Изоҳ: Саҳиҳ Бухорий ва саҳиҳ муслимда ривоят қилинишича бир одам Пайғамбар алайҳиссаломдан исломда энг яхши амал нима? –яъни ислом амалларидан энг гўзалига мени йўллаб қўйинг! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом таом едирасан, танигану танимаганга салом берасан! –дедилар. Уламолар бу ҳадис мусулмонлар орасида саломни кенг ёйишга далил бўлиб, мусулмон киши саломни фақатгина таниган кишиларга чегаралаб қўймаслиги лозим. Ривоят қилишларича Абдуллоҳ ибн Умар бозорга кетаётиб, биз бозорга одамларга салом бериш учун борамиз! –дер эканлар .

Zaker copied