Пайғамбар алайҳиссаломга салавотлар айтишнинг фазилатлари.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Кимики менга бир марта салавот айтса, Оллоҳ таоло шу салавоти сабабли, унга ўн марта салавот айтади . Изоҳ: Абу Толҳа ал-Ансорийдан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бир куни тонгда очиқ чеҳра билан юзларида хурсандчилик аломатлари зоҳир бўлган ҳолда чиқдилар. Шунда Саҳобалар у зотга бугун хурсанд кўринасиз, юзингиз ёрқин ё Росулуллоҳ! –дейишди. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кечасида Раббим тарафидан бир элчи келиб айтдики: Умматингиздан кимики сизга бир марта салавот айтса, Оллоҳ унга ўн марта ҳасана ёзиб, ўнта саййиотни кетказар ва даражасини ўн марта олий қилар экан! –дедилар. Ҳадис Имом Аҳмад, Насоий ва Ибн Можа ривоятларидан. Саҳл ибн Абдуллоҳ айтадиларки: Салавот айтиш энг юксак ибодатлардандир. Чунки Оллоҳ таоло ўзи ҳамда жамики малоикалари Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтган ва мўъминларни ҳам салавот айтишга буюрган. Бошқа ибодатларда эса бундай ҳол кўринмайди . Абу Сулаймон Доромий айтадиларки: Кимики Оллоҳдан ҳожатини сўрамоқчи бўлса, аввало Пайғамбар алайҳиссаломга салавот ва саломлар йўлласин, сўнг дуога киришсин. Дуони ҳам шу салавот ва саломлар ила якунласин. Чунки икки салавот ва салом орасида қилинган дуони Оллоҳ таоло қайтармайди. Саид ибн Мусаййаб Умар ибн Хаттобдан ривоят қилишларича у зот айтар эканлар: Салавот айтилмагунча дуо йўли тўсилиб туради. Агар салавот айтилса дуо йўли очилади . Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом кимики менга бир қоғозда салот ва салом йўлласа, -яъни ёзса- Малоикалар унга салот ва салом ўқийверадилар, модомики менинг исмим унда мавжуд экан .

2

Маъноси: Яъна у зот шундай марҳамат қиладилар: Қабримни ҳайит қилиб олманглар! –Менга салавот айтаверинглар! Чунки қаерда бўлсангизлар ҳам менга салавотларингиз етаверади . Изоҳ: Муновий ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолардан нақл қилиб айтадиларки: Ҳайит қилиб олишнинг маъноси ҳар йили бир вақтда қабрга келишдир. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом умматларини машаққатга қўймаслик мақсадида қаерда бўлсангизлар ҳам салавот айтаверинглар! Мени олдимга келиш зарур деб ўйламанглар ва ўзларингизга оғир қилиб олманглар. Дуо узоқда бўлса ҳам менга етгайдир! –дедилар.

3

Маъноси: Яъна у зот айтадиларки: Бахил киши шундай одамки, унинг олдида мен зикр қилинсам менга салавот айтмаган кишидир . Изоҳ: Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: Мени исмим унинг олдида зикр қилинганда, менга салом айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин . Термизий бу ҳадис ҳасан даражасидадир! –дейдилар. Мулла Али қори айтадиларки: Кимики у зотга салавот ва салом айтмаса, ўз нафсига бахиллик қилган бўлиб, ўзини тарозуда тўла турган неъматдан маҳрум қилгай, натижада ундан кўра бахилроқ кимса бўлмагай .

4

Маъноси: Яна айтадиларки: Оллоҳ таолонинг ерда кезиб юрувчи малоикалари бор, улар умматимнинг саломини менга етказиб турадилар . Изоҳ: Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Пайғамбарларнинг жонларини олингандан сўнг, руҳларини ўзларига қайтарилади. Улар Оллоҳ таолонинг наздида тирикдирлар .

5

Маъноси: Яна у зот: Кимики менга салом йўллар экан албатта Оллоҳ таоло менга руҳимни қайтариб беради, сўнг мен унга саломини қайтараман . –дедилар. Изоҳ: Авс ал-Ансорийдан ривоят қилинади, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Кунларнинг энг афзали жума кунидир. Ўша куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга рўпара қилингай. Саҳобалар ё Росулуллоҳ! Қандай қилиб салавотларимиз сизга рўпара қилингай? ваҳоланки сизнинг суякларингиз у пайт чириб тупроққа айланган бўлади-ку?–дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ ерга пайғамбарларнинг жисмларини ейишни ҳаром қилгандир! –дедилар. Ҳадисни Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилгандирлар.

Zaker copied