Хурсандчилик ёки кўнгилсиз воқеа бўлганда нима дейиш лозим.

1

Маъноси: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қиладиган иш содир бўлса, у зот мана бундай -дер эдилар: Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар –яъни яхшиликлар- баркамол бўлади . [وإذا أتاه أمر يكرهه قال الحمد لله على كل حال] Маъноси: Агар кўнгилсиз воқеа содир бўлса, мана бундай дер эдилар: Ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин . Изоҳ: Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом хушнид қилгувчи иш содир бўлса у зот дарҳол Оллоҳга ҳамдлар бўлсинки, унинг инъом эҳсонлари ила солиҳ амаллар баркамол бўлур! –дер эдилар. Агар кўнгилсиз иш содир бўлса, ҳамма ҳолатда ҳам Оллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! –дер эдилар. Ҳалимий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Бу дуонинг тақозоси мўъмин киши ҳар ҳолатда ҳам Оллоҳнинг эҳсонини унитмай, доимо неъматлар унинг тарафидан эканлигини ҳамда бир бало берса ҳам унинг ҳикмати ила бўлишини тан олиб рози бўлмоқдир.

Zaker copied