Сафардан қайтишда айтиладиган дуо.

1

Маъноси: Қачоники сафарида бир баландликка кўтарилса уч бор такбир айтади, сўнг ушбу дуони ўқийди: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! у ёлғиз, шериги ҳам йўқдир! Барча мулк уникидир, ҳамду санолар ҳам ўзига хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи ҳамда ҳамду санолар айтгувчилардирмиз. Оллоҳ ваъдасига вафо қилди, бандасига нусрат берди ва ёлғиз ўзи бутун гуруҳ-тўпларни енгди . Изоҳ: Дастлаб ўтганимиздек Пайғамбар алайҳиссалом агар ғазотдан ёки умра ва ҳаждан қайтсалар ушбу дуони айтар эдилар. Имом Бухорий бу дуони манашу учта ўринда айтилишини чегаралашларидан мақсад, чунки Пайғамбар алайҳиссаломнинг сафарлари манашу уч хил сафардан иборат эди! –деди буюк уламолардан бири Айний раҳматуллоҳ алайҳи шунинг бу уч тур сафардан бошқа сафардан қайтганда ҳам ўқиса бўлаверади. Балки ўқишга янада эҳтиёжлироқдир. Шофий раҳматуллоҳи алайҳи фақатгина тоат сафарида ўқиш керак деган эканлар. Лекин жумҳур уламолар бу дуони ўқишни бирор бир сафарга чеклаб қўймаганлар! –дейди Аллома Айний раҳматуллоҳ.

Zaker copied