Сафарда ёки қаерда бўлмасин бир ерга тушса айтиладиган дуо.

1

Маъноси: Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман . Изоҳ: Хавло бинту Ҳаким исмлик саҳоба аёл айтадиларки: Мен Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганман айтганларки: Кимики бир манзилга тушса, сўнг у ерда Оллоҳнинг мукаммал калималари ила яратганларининг ёмонлигидан паноҳланаман! –деса унга бу ердан кетгун қадар ҳеч нарса зарар бермайди . Ҳадис Имом Муслим ривоятларидан. Уламолар ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Оллоҳнинг мукаммал калималарини Оллоҳ таоло аввалги жоҳилия давридаги ширкий калималарнинг ўрнига алмашлаб берди. Жоҳилия даврида мушриклар қаерга тушсалар, ўша ернинг жинларидан паноҳ сўрардилар. Оллоҳ таоло бу ишларини ширк эканлигини баён қилди ва мусулмонлар учун ўзининг калималарини паногоҳ қилиб олишларини рухсат берди. Қуртубий муфҳам исмли китобларида баъзилар бу мукаммал калималардан мақсад нуқсонлик ва айб кира олмайдиган калималардир!-десалар, бошқа бирлари кифоя қилгувчи ва шифо бўлгувчи калималар деб шарҳлайдилар! –дейдилар. Баъзилар эса у калималар қуръондир, чунки Оллоҳ қуръонни шифо ва ҳидоят деб марҳамат қилган –дейдилар.

Zaker copied