Муқимни мусофирга айтадиган дуоси.

1

Маъноси: Сизнинг дину омонатингизни ва амалларингизнинг оқибатини Оллоҳга топширдим . Изоҳ: Қосим ибн Муҳаммад Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларида бўлганларида бир киши келиб сафар қилмоқчиман деган экан. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар шошма! Ҳозир сен билан Пайғамбар алайҳиссалом видолашгандек видолашаман! –деб ушбу дуони айтдилар . Хаттобий айтадиларки: Бу дуода омонатлар қаторида динни ҳам зикр қилинди. Чунки аксар пайтларда сафар хавф-хатардан холи бўлмайди. Гоҳо мусофир молидан айрилиши каби захматлар чекканидек, чарчоқ ва машаққатлар каби баъзи диний вазифаларни тўла-тўкис бажара олмайди. Шунинг учун Оллоҳ бундай ҳоллардан сақлашини сўралмоқдадир.

2

Маъноси: Сизга Оллоҳ тақво берсин, гуноҳларингизни мағфират қилсин ва қаерда бўлсангиз ҳам сизга яхшиликни раво кўрсин . Изоҳ: Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб мен сафарга чиқмоқчи эдим, менга васият қилсангиз! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом сенга Оллоҳдан тақво қилишни, йўлингда ҳар тепаликка етганингда такбир айтишни васият қиламан! –дедилар. Киши йўлга тушгач Пайғамбар алайҳиссалом унинг ортидан эй Илоҳим! Унга сафарини яқин ва енгил қил! –деб дуо қилиб қолдилар.

Zaker copied