Уйдан чиқишда ўқиладиган дуолар.

1

Бисмиллаҳ, Оллоҳга таваккал қилдим ва куч-қудрат фақатгина Оллоҳда ва Оллоҳдандир –ёки- Оллоҳ мадади иладир . Изоҳ: Ибн Журайждан, у киши Исҳоқ ибн Абдуллоҳ ибн Аби Толҳадан, у зот эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканларки: Агар киши уйидан шу дуони ўқиб чиқадиган бўлса, дарҳақиқат ёмонликлардан сақландинг кифоя қилиндинг ва ҳидоятда бўлдинг дейилади. Сабаби у одам бу дуоси билан қалби Оллоҳга боғланди, ишини Оллоҳга топширди. Кимда ким ишини Оллоҳга топширар экан, албатта Оллоҳ унга ҳар ишида кифоя бўлгай. Шайтонлар эса унга йўл бериб уларнинг бирлари қандай қилиб ҳам сақланган, ҳидоятланган одамни йўлдан ура олардингизлар дейди .

2

Эй илоҳим! мен сендан адашишдан -ёки ўзгалар томонидан- адаштилиришимдан, ёки тойилиб ё тойилтирилишимдан, зулм қилишим ёки зулмланашимдан, нодонлик қилишимдан, ё менга нодонлик қилинишидан паноҳ беришингни сўрайман . Изоҳ: Албатта мусулмон киши ўзини ва бошқаларни ҳам залолатдан, зулму жабр ишларга қўл уришларидан ва нодонлик, яъни номаъқул ишларни қилишларидан Оллоҳ таоло сақлашини умид қилмоғи лозим.

Zaker copied