Уйқудан уйғонгандан сўнг айтиладиган дуолар .

1

Маъноси: Бизларни ўлдиргандан сўнг қайта тирилтирган Оллоҳ учун, ҳамду санолар бўлсин ва қайта тирилиш унинг ҳузуригадир . Изоҳ: Ҳанафий уламоларнинг машҳурларидан бири Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: Инсон ухлаши билан ақл-идроки ва ҳатти-ҳаракати амалдан тўхтаганлиги учун, уйқусини ўлим деб аталган бўлса керак. Яна бундан ташқари араб тилида сукунатни ўлим -деб ҳам номлашади. Масалан шамол эсишдан тинса, шамол ўлди – дейдилар . Демак уйқуни ўлим деб номланиши мажозий атама экан. Сўнг бу аллома айтадиларки: Менимча ҳақиқатга яқинроғи инсон ухлаши сабабли, ҳаракатдан тўхтагани учун, уни ўлик -деб эътиборга олинган бўлса керак. Чунки Оллоҳ таоло қуръон каримда: У сизлар ором олишингиз учун кечани ва (касбу кор, сайру саёҳат қилишингиз учун) очиқ-ёруғ бўлган кундузни яратиб қўйган зотдир. Албатта, бунда қулоқ тутиб англовчи қавм учун оят-аломатлар бордир . –дегандир.- деб сўзларига далил қиладилар . Биз ҳам шунга яқинроқ маънода келган, уйқуни ўлим ибораси билан таъриф этган, бошқа бир ояти каримани мисол қилишимиз мумкин: У кечаси «жонингизни оладиган» (яъни уйқу берадиган), кундузи қилган ишингизни биладиган зотдир. Сўнгра айтилган ажал (яшаш учун берилган муҳлат) адо қилиниши учун унда (яъни кундузи) сизларни «тирилтирур». Кейин Ўзига қайтишингиз бордир. Сўнгра сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берур . Яна шу маънода келган оятлардан яна бири ушбу оятдир: Жонларни ўлим вақтларида, (ҳали-ҳануз) ўлмаганларини эса ухлаётган пайтларида Оллоҳ олур. Бас Ўзи ўлимга ҳукм қилган жонларни (баданларга қайтармасдан) ушлаб қолур, бошқаларини эса белгиланган бир муддатгача (яъни ажаллари етгунича) қўйиб юборур. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир .

2

Менинг жисмимга офият ато этган, менга руҳимни қайтарган ва ўзининг зикрига мени қодир қилган Оллоҳ учун ҳамдлар бўлсин . Изоҳ: Ибн Баттол раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Албатта бу дуо остида бўйинсуниш фақатгина Оллоҳ учун ва ўлдириш қайта тирилтириш амали ҳам унинг ўзига хос деб эътироф қилиш маънолари бор. Ва дуоларни бошга бир мусибат тушгандагина ўқиш керак! -деган гумонлар мутлақо нотўғри эканлигини ҳам ифодалайди.

3

Маъноси: Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у ёлғиз шериксиз зотдир. Барча мулк уникидир, ҳамдлар ҳам унга хосдир ва у ҳамма нарсага қодир зотдир. Оллоҳ покдир, ҳамду санолар унга хосдир ва Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ. Оллоҳ буюкдир. Куч-қудрат ҳам ёлғиз олий ва улуғ Оллоҳ мадади иладир. Раббим мени мағфират қилгил .

4

Бу оятлар ол-имрон сурасининг охирги оятларидан бўлиб, уларнинг маънолари: 190. Осмонлар ва Ернинг яралишида, ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида, ақл эгалари учун (бир яратувчи ва бошқариб тургувчи зот мавжуд эканлигига) оят-аломатлар борлиги шубҳасиздир. 191. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Оллоҳни эслайдилар ҳамда, осмонлар ва Ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ! Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан! Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил! 192. Парвардигоро, албатта Сен кимни жаҳаннамга киритсанг, муҳаққақ уни расво қилурсан. Ва бундай золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир. 193. Парвардигоро, албатта биз: «Парвардигорингизга иймон келтирингиз!» — деб иймонга чорлаган жарчи (Муҳаммад алайҳис-саломнинг нидоларини) эшитдигу иймон келтирдик. Парвардигоро, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қил, қилган ёмонликларимизни (саҳифайи аъмолимиздан) ўчиргил ва бизларни яхшилар билан бирга ўлдир! 194. Парвар¬дигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни (жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неъматларингни) ато қил ва бизларни Қиёмат Кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангга хилоф қилмагайсан. 195. Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. (Яъни эр¬как аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, ватанларидан ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (менинг йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни Оллоҳ ҳузуридан савоб — мукофот қилиб тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Ва энг гўзал савоб — мукофот Оллоҳнинг ҳузуридадир». 196. Сизни кофирларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин! 197. (Бу елиб-югуриш, ғолибона кезишлар) озгина матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай! Нақадар ёмон жой у! 198. Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Оллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш — тагларидан дарёлар оқиб тургувчи боғлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Оллоҳ ҳузуридаги нарса (яъни савоб-ажр кофирларнинг муваққат кайф-сафоларидан) афзалроқдир. 199. Албатта аҳли китоб ичида Оллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган ва ўзларига нозил қилинган нарсаларга иймон келтирувчи, Оллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Оллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта Оллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи зотдир. 200. Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда до¬имо (кураш — жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Оллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар !

Zaker copied